• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Шифохоналарда беморлар учун кислород етишмаслиги жиддий муаммолигича қолмоқда. 

Фото: Antonio Masiello/Getty Images

Ҳиндистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 20,28 миллионга етди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

4 май куни суткалик ўсиш 355 мингтани ташкил этди, 30 апрел куни 400 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганди.

"Би-би-си"нинг қайд этишича, янги ҳолатлар сони аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, кўрсаткичнинг камайиши эса тест олиш ҳажмининг камайиши билан боғлиқ. 

Шу билан бирга, шифохоналарда беморлар учун кислород етишмаслиги жиддий муаммолигича қолмоқда. 

Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусдан 222 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар