• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ташриф буюрдик.

Қибрай туманининг Тошкент шаҳри билан туташ бўлган ҳудудида жойлашган «Зайниддин ҳожи ота» жоме масжиди қайта қурилмоқда. Масжид 1993 йилда ҳашар йўли билан 500 кишига мўлжаллаб қурилган.

Ҳозирда масжид бинолари анча эскириб, деворлари нураб қолган. Маҳаллий аҳоли ёрдами билан жорий йилнинг ёз ойларидан бошлаб масжид 3,5 минг кишига мўлжаллаб қайтадан қурилмоқда.

«Мўмин-мусулмонларнинг ёрдами билан ҳозирда масжидимизни қайта қуришга киришдик. Кўплаб инсонлар келиб ҳашарда ёрдам бермоқда. Масжид қуришнинг фазилати ҳақида кўплаб оятлар ва ҳадислар келган. Хусусан, пайғамбаримиз алайҳиссалом «Ким, унда ибодат қилиниши учун масжид қурадиган бўлса, Аллоҳ таоло эвазига унга жаннатда уй қуриб беради”, – дедилар. Бошқа ривоятларда, масжид қурилишига битта ғишт қўйганларга жаннатда қасрлар ваъда қилингани келади.

Аллоҳ таоло ўзининг байти қурилишига ҳисса қўшиб, бундан насибамизни олмоқликни ҳаммамизга насиб қилсин», – дейди «Зайниддин ҳожи ота» масжиди имом-хатиби Муҳаммадсиддиқ Жабборов.

Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид қурилиши учун масъул Комил Ҳожимуродов номига очилган карталар

Uzcard: 8600 5304 0496 5975

Visa: 4738 7202 5444 5897

Масжид учун очилган ҳисобрақам: 20212000003980112002

ИИН: 202715194 МФО: 01056

Мурожаат учун масжид имом-хатиби ва масъулларнинг телефон рақамлари:

+99899 177-17-71, +99894 685-47-87.

Ушбу мақола Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда тайёрланган.

Ўхшаш янгиликлар