• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Женевадаги бизнес авиацияси кўргазмасида Honda ўзининг янги самолёти — Elite IIʼни тақдим этди. Ишлаб чиқарувчи бизнес-жетни ўз синфидаги «энг тез ва узоқ масофага учувчи» дея таърифлаган.

Фото: Honda

Elite II иккита GE Honda HF120 двигатели билан жиҳозланган. Унинг максимал тезлиги соатига 782 кмни ташкил этади. Парвоз қилиши учун 1128 метр масофа кифоя қилади. Парвоз масофаси 2865 кмга тенг.

Boeing Business Jet билан солиштирганда Honda’нинг бизнес-жети салони жуда камтарона кўринади. Шунга қарамай, унинг салони ўз синфидаги самолётларникига қараганда яхшигина кенг: учувчиларникидан ташқари 4 та қулай ва ҳашаматли ўриндиқ, ҳожатхона ҳамда юклар учун 1,5 м3 дан ортиқроқ жой мавжуд.

Elite II тўлиқ автоматик қўниш тизимига эга бўлган. 

Ўхшаш янгиликлар