• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Айрим сиёсатчилар ва экспертлар томонидан Ғазо секторида урушдан кейинги бошқарув учун вариант сифатида таклиф этилаётган ғоя – секторда БМТ бошқарувини ўрнатиш низони ҳал қилишга ёрдам бермайди, деб ҳисобламоқда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Фото: Fatih Aktaş / Anadolu

Гутерришга кўра, Ғазода АҚШ ва араб давлатлари иштирокида “ўтиш даври” бўлиши ва бу даврда “икки давлат” формуласини амалга оширишга интилиш керак.

Исроилнинг ҲАМАС билан ҳозирги уруши тугаганидан кейин Ғазо сектори устидан Фаластин мухториятининг назоратини кучайтириш керак, деган БМТ бош котиби душанба куни журналистлар қаршисидаги чиқишида.

Шу билан бирга, Гутерришга кўра, Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти раҳбарияти Ғазони Исроил танклари билан бошқара олмайди. Шу сабабли халқаро ҳамжамият ўтиш даври ҳақида бош қотириши зарур, деган у.

Бу ўтиш даврида, бош котибнинг фикрича, Ғазо ва унинг атрофидаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадидаги саъй-ҳаракатларда кўплаб манфаатдор томонлар: АҚШ – Исроил учун хавфсизлик кафолатчиси сифатида ва араб давлатлари – фаластинликларнинг иттифоқчилари сифатида иштирок этиши керак бўлади.

“БМТ протекторатини ўрнатиш ечим бўлади деб ўйламайман”, – деган Антониу Гутерриш.

Ўхшаш янгиликлар