• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Германия канцлери Шольц Leopard жанговар танкларини Украинага топширишга қарор қилди, Германия иттифоқчилари ҳам худди шундай қилишлари мумкин.

Фото: Moritz Frankenberg/dpa/picture alliance

Германия канцлери Олаф Шольц Leopard 2 асосий жанговар танкларини Украинага юборишга, шунингдек, бошқа мамлакатларга, хусусан, Полшага ҳам шунга ўхшаш ҳаракатларга рухсат беришга қарор қилди. Айни пайтда, гап Leopard 2 А6 танкларининг камида битта ротаси ҳақида кетяпти. Бошқа иттифоқчилар, хусусан, Скандинавиядаги давлатлар ҳам ўзларининг Leopard танкларини Киевга етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилишади. Германия расмийларининг Украинани немис жанговар танклари билан таъминлаш тўғрисидаги қарори ҳақида 24 январь, сешанба куни кечқурун Берлиндаги манбаларга таяниб, етакчи ОАВ хабар берди. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Бундестаг мудофаа қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Циммерман Украинага жанговар танклар етказиб бериш қарорини олқишлаб, буни Россия босқинини қайтаришдаги муҳим қадам деб атади. Унинг таъкидлашича, қарор узоқ вақт талаб қилган, аммо бу муқаррар эди. «Германия ҳамкор давлатларга ўз танкларини топширишга рухсат бериши ва уларни ўзи ҳам етказиб бериши чарчаган ва жасур Украина халқи учун таскин берувчи янгилик», деди у.

Ўз навбатида, Бундестагдаги мухолифатдаги "ХДС/ХСС" фракцияси раҳбари Фридрих Мерц ҳам Германия ҳукуматининг қарорини олқишлади, бироқ айни пайтда канцлер Олаф Шольцни қатъиятсизликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Шольц Франция президенти Эммануэл Макрон билан ҳафта охирида Парижда Елисей шартномасининг 60 йиллигини нишонлаш маросимида бу қарорни эълон қилиши керак эди, лекин у жуда узоқ вақт иккиланди.

Ўхшаш янгиликлар