• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image
Фото: AP

1 августдан Франция қоғоз чеклардан воз кечади. Париж буни атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш билан изоҳлайди. Расмийлар юқори инфляцияни баҳона қилиб, 1 апрелга кутилаётган чорани кейинга қолдирди.

Франция ҳукумати қоғоз касса чекларини бекор қилишнинг кучга кириш санасини яна бир бор кечиктирди. Бу чора 1 апрел, шанба кунидан кучга кириши керак эди, бироқ республиканинг расмий матбуот органи хабарига кўра, 1 августга қолдирилди. Дастлаб, чора 1 январдан кучга кириши тахмин қилинган эди.

Париж буни юқори инфляция билан изоҳлади. «Чек кўплаб французлар учун мезондир, биз учун инфляция чўққисига чиққунга қадар ушбу мезонни сақлаб қолиш муҳим туюлди», деди кичик ва ўрта корхоналар, савдо, ҳунармандчилик ва туризм бўйича вазир делегати Оливия Грегуар. Унинг сўзларига кўра, бир йил давомида айрим тоифадаги товарлар нархи 15 фоизга ошган. Шу билан бирга, Insee статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, истеъмол нархлари 2022 йил мартига нисбатан 5,6 фоизга кўтарилган.

Касса чекларини автоматик босиб чиқаришни бекор қилиш айланма иқтисодиёт масаласига тааллуқли 2020 йилги қонунда назарда тутилган. Ушбу чора чиқиндилар чиқаришни камайтиришга қаратилган. Францияда ҳар йили деярли 30 миллиард касса чеклари чоп этилади, деб таъкидлайди AFP ахборот агентлиги. 

Тахминларга кўра, 1 августдан бошлаб харидорлар чекни электрон шаклда оладилар, аммо бу тартибнинг аниқ механизми ҳали аниқ эмас. AFP хабарига кўра, қоғоз чекни фақат мижознинг илтимосига кўра бериш мумкин бўлади. 

Ўхшаш янгиликлар