• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C
Detail image

Яккасарой туманида жойлашган “Дўстлик” (собиқ Бобур) боғи реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Kun.uz фотомухбири салқин ва ёмғирли куз оғушидаги боғдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: KUN.UZ

Боғнинг очилиш маросими 20 октябр куни бўлиб ўтди.

Маросимда пойтахт ҳокимининг ўринбосарлари Фахриддин Давруков ва Фурқат Маҳмудхўжаев ҳамда Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфуддинов иштирок этиб, бу ер аҳоли истаганидек қулай ва сокин боғ бўлиб қолишини ваъда қилишди.

“Айни пайтда боғдаги таъмирлаш ишлари тўла якунига етмаган бўлса-да, шаҳримиз аҳолисининг хоҳиш-истагига мувофиқ, “Дўстлик” боғи белгиланган муддатдан эртароқ ўз фаолиятини бошлади”, дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.

Пойтахтнинг Бобур кўчасида жойлашган ва шу ном билан атаб келинган боғ 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан “Дўстлик” номини олган эди. Шу йили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилиб, у боғ яқинидаги бинога жойлаштирилган, боғ мазкур қўмита тасарруфига ўтказилиши белгиланган эди.

Кейинчалик Тошкентдаги қатор боғлар сингари “Дўстлик” боғи ҳам инвесторга топширилди, фойдаланувчилар учун ёпилиб, қаровсиз ҳолатда қолдирилди. 2021 йилга келиб, фуқаролар норозилигидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Дўстлик” боғида таъмирлаш ишлари бошлади.

Ўхшаш янгиликлар