• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Тинч океанида жойлашган Фижи Республикаси парламенти мамлакатнинг янги президенти сифатида Рату Вильям Катониверени тасдиқлади.

Фото: Рату Вильям Катонивере

The Fiji Times нашрининг хабар беришича, ҳукмрон партия томонидан президент лавозимига номзоди илгари сурилган Катониверени 28 депутат қўллаб-қувватлаган. Мухолифат таклиф қилган номзод Ро Теимуму Кепа 23 та овоз олган.

Республиканинг 2013 йилда қабул қилинган конституциясига кўра, Фижида президент парламент томонидан сайланади. Фижининг амалдаги президенти, 2018 йилда қайта сайланган Жиожи Конротенинг ваколатлари муддати жорий ноябрда тугайди.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг янги президенти бир неча йил давомида денгиз қўриқхонасига раҳбарлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар