• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +11.9°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада йигит таниши бўлган қизни кўча ўртасида уриб кетгани ҳақида видео хабар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Аниқланишича, жорий йил 25 июн куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д. ва Н.Т. (аёл) ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келган.

Оқибатда, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида А.Д. Н.Т.ни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган. 
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади. 

Бундан олдин тўйда келинчакни урган куёв келиннинг илтимоси сабаб жавобгарликдан қутулиб қолгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар