• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image

 Европа иттифоқида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш президенти Шарл Мишелнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувида фон дер Ляйенга ўтириш учун стул берилмагани билан боғлиқ воқеага муносабат билдирилди.

Фото: Видеодан кадр

Аввалроқ Эрдўған ва Европа иттифоқининг икки раҳбари ўртасидаги учрашув вақтида Урсула фон дер Ляйенга ўтириш учун курси берилмаганди. Учрашувдан эълон қилинган видеолавҳада Анқарадаги мажлислар залида Эрдўған ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел зарҳал курсиларга ўтиришгани, бироқ Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен курсилар фақат иккита бўлгани сабабли қаерга ўтиришни билмай туриб қолгани намойиш қилинган.

Шундан сўнг унга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ўтирган диваннинг қаршисидаги диванга ўтириш таклиф қилинган.

Еврокомиссия вакили Эрик Мамернинг брифингда таъкидлашича, протокол бундай учрашувларда Еврокенгаш ва Еврокомиссия президентларига бир хилда муносабатда бўлишни талаб қилади.     

Европа иттифоқи раҳбарларининг Анқарага сафари Еврокенгашнинг Анқарадаги ваколатхонаси жалб қилинган ҳолда тайёрланган. Бироқ Еврокомиссиянинг протокол департаменти пандемия сабабли сафарда иштирок этмаган.

 “Еврокомиссия президенти бундан очиқчасига таажжубланди ва буни видеода кўриш мумкин. Бироқ у таажжубланса ҳам, протокол масалаларига эмас, балки расмий масалаларга эътибор қаратишни афзал билди”, деб айтган Мамер.   

 Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия президенти жамоаси учрашувни ташкиллаштирган турк томонига мурожаат қилиб, нима учун фон дер Ляйенга бошқа жойга ўтириш таклиф қилинганига тушунтириш беришни талаб қилган.

 Таъкидланишича, Еврокомиссия раҳбарига нисбатан протокол Еврокенгаш президентиники билан бир хилдир.

 “Президент у раҳбарлик қиладиган ташкилотга протокол талаб қиладиган даражада тегишлича муносабат билдирилишини кутиб қолади”, деб таъкидлаб ўтган Мамер.

Ўхшаш янгиликлар