• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

ЕИда AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson & Johnson компаниялари вакциналари маъқулланган.

Фото: Reuters

Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар ЕИ ҳудуди ичидаги саёҳатларга қўйилган чекловларни юмшатишга рози бўлди. Эндиликда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган туристлар ЕИ мамлакатларига келганида карантин ўташлари шарт бўлмайди. Бунда улар Европа регулятори ёки ЖССТ маъқуллаган вакцина билан эмланган бўлишлари лозим.

Ушбу қарор ЕИ мамлакатлари элчилари учрашувида қабул қилинди, деб ёзмоқда Reuters. Коронавирусга қарши эмланган туристлар Евроиттифоқнинг барча мамлакатлари орасида эркин саёҳат қилишлари мумкин.  

ЕИда AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson & Johnson компаниялари вакциналари маъқулланган. Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Европа регулятори томонидан текширувдан ўтказилмоқда.

10 июн кунги маълумотларга кўра, ЕИда 100 миллионга яқин киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Ўхшаш янгиликлар