• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image
Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат президентнинг "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом; "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати.

Низом Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди. 

Унда қуйидаги нормалар мавжуд: электрон-аукцион ва танловни ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва уларни такрорий ўтказиш тартиби; ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион ҳамда танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби; ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари; ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишнинг ўзига хос хусусиятлари.
 
Рўйхатга 13 та давлат ҳокимияти органи киритилган. Рўйхатга изоҳда қуйидагилар назарда тутилган: вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади; ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади; "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан заруратга қараб бошқа ташкилотлар билан ўзаро келишув асосида "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиниши мумкин.
 
Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2022 йилдан кучга кирди.

Ўхшаш янгиликлар