• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи баҳслари старт олди. 

Фото: Getty Images

F гуруҳида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Янг Бойз» билан баҳс юритиб, камбэк қурбони бўлди. Биринчи бўлимда Роналду томонидан урилган голга иккинчи бўлимда Нгамальо ва Сибачо жавоб беришди. Мезбонлар ғалаба голини 90+5-дақиқада Лингарднинг хато узатмасидан сўнг уришди. Манкунианликлар 35-дақиқадан бошлаб камчиликда ўйнашди — Ван-Биссака майдондан четлатилди. 

G гуруҳида «Севилья» Андалусияда «Зальцбург» билан муроса йўлини танлади. Автсрия клубига ғалабага яқин эди. Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар дарвозасига 3 марта, меҳмонлар дарвозасига 1 бор пенальти белгиланди ва «Зальцбург» 2 марта фойдалана олишмади. Иккинчи бўлим бошида эса Ан-Носири қизил карточка олиб, «Севилья»ни янада қийин ҳолатга тушириб қўйди.

ЕЧЛ. 1-тур. 14 сентябрь
F гуруҳи
Янг Бойз — Манчестер Юнайтед 2:1

Голлар: Нгамалё (66), Сибачо (90+5) — Роналду (13). 
Янг Бойз – фон Балльмос, Ҳефти (Сулеймани, 83), Лаупер (Цезиген, 90+2), Камара, Гарсия, Мартинс Перейра (Ридер, 82), Фасснахт, Сьерро (Сьебатшо, 46), Нгамалё, Эбишер, Элиа (Канга, 90+2).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Линделёф, Шоу, Погба, Фред (Марсьяль, 89)., Фернандеш (Матич, 72), ван де Бек (Варан, 46), Санчо (Далот, 37), Роналду (Лингард, 72).
Четлатиш: Ван-Биссака (35). 

G гуруҳи
Севилья — Зальцбург 1:1

Голлар: Ракитич (42, пенальти) — Сучич (21, пенальти). 
Амалга оширилмаган пенальтилар: Адейеми (13), Сучич (37).
Севилья – Буну, Навас (Монтиэль, 87), Диего Карлос, Кунде, Акунья, Ракитич (Мир, 66), Фернандо, Жордан (Дилэйни, 46), Гомес (Ламела, 58), Сусо (Окампос, 46), Ан-Носири. 
Зальцбург – Кен, Кристенсен, Вебер (Пионтковски, 51), Соле, Ульмер, Сучич, Зайвальд (Капальдо, 79), Камара, Ааронсон, Адейеми (Окафор, 80), Шешко (Адаму, 67).
Четлатиш: Ан-Носири (50).

Ўхшаш янгиликлар