• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image
Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилади. Президент фармонида шу ҳақда маълум қилинди.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатлари экиш мажбурияти белгиланади. Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда жарималар қўлланилади.

2024 йил 1 январдан давлат ўрмон фонди участкалари фақат E-auksion платформаси орқали ижарага берилади. 2023 йил 1 июлдан чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади.

2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади. 

2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар