• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин,

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +28...+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35 даражагача, жанубда +37 даражагача бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва +32...+35 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражани ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Пойтахтда 26-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+18 даража, кундуз кунлари +30...+33 даража бўлади.

Ўхшаш янгиликлар