• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image
Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, шимолда, жанубда, ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқни ташкил этади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-31 даража иссиқ бўлади.

22 июль кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар