• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.2°C
Detail image
Фото: Getty Images

Британия монархиясини ўрганувчи тарихчи Эд Оуэнснинг фикрича, Британия тахти қиролича Елизавета II’дан унинг ўғли шаҳзода Чарльзга топширилиши бошланган. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди.

“Қироличанинг ўлими қироллик уйида инқироз келтириб чиқармайди. Чарльзга тахтни рамзий топшириш жараёни бошланган”, деб айтган Оуэнс. У охирги вақтда шаҳзода тез-тез турли тадбирларда онаси ўрнига иштирок этаётганига ва унвонларни бериш вазифасини ўз зиммасига олганига эътибор қаратган. Аввал бу билан қиролича шуғулланган.  

Таъкидланишича, тарихчининг бундай изоҳларига 95 ёшли қироличанинг саломатлиги ёмонлашаётгани сабаб ҳисобланади. Октябрда шифокорлар Елизавета II’га оммавий тадбирлардан дам олишни тавсия қилишган. Шундан кейин монарх Шимолий Ирландияга сафарини, БМТнинг Глазгодаги иқлим бўйича саммитига ташрифини бекор қилган ва шифохонага текширувга ётган. Ноябрда қиролича хотира куни муносабати билан ўтган тадбирларда ҳам иштирок этмаган. Расман бу қироличанинг белидаги оғриқ билан тушунтирилган.

Аввалроқ экспертлар шаҳзода Чарльзнинг қирол бўлиш имкониятига шубҳа билдиришган. Тарихчи Мартин Винер унинг тахтга ўтириши Бирлашган қиролликнинг парчаланишига олиб келиши мумкинлигини айтган.

Шаҳзода Чарльз Елизавета II’нинг тўнғич ўғли бўлиб, қиролича ўлимидан кейин тахт унга ўтади. Қироличанинг яна уч фарзанди бор: қиролича Анна, шаҳзодалар Эдвард ва Эндрю. Британия тахтига даъвогарлар қаторида Чарльздан кейин унинг ўғли шаҳзода Уильям туради.

Ўхшаш янгиликлар