
Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда.

Фото: Uzbekistan Airports
Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания вакиллари Uzbekistan Airports раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди.
Batik Air - бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда Lion Air (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.