• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп экани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотида айтилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 289 тани, шундан қўшма корхоналар 5 988 та ва хорижий корхоналар 7 301 тани ташкил этмоқда.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонида саноат етакчилик қилмоқда – 4 076 та корхона.

Кейинги ўринлардан савдо соҳасидаги корхоналар (3 782 та) ва қурилиш бўйича корхоналар жой олди (1 100 та).

Шунингдек, бу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 718 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 550 та;
  • ахборот ва алоқа – 400 та;
  • ташиш ва сақлаш – 354 та; 
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 210 та.

Ўхшаш янгиликлар