• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Бунда, юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Депутатлар «2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Депутатлар муҳокамаларда бюджет даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Яширин иқтисодий фаолиятни мумкин қадар қисқартириш, тадбиркорларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, шу орқали солиқ базасини кенгайтириш, вазирлик ва идораларга ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган кўплаб таклиф ва тавсиялар батафсил ўрганилганлиги, уларнинг аксарияти лойиҳада акс этгани депутатлар томонидан эътироф этилди.

Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш кўзда тутилган. 

Бунда, юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар