• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Андижоннинг аксар туманларида кўрсаткич 10 фоиз, Сирдарёнинг Ширин шаҳридан бошқа ҳудудларида таъминот 45 фоиздан ошмаган, Қашқадарёнинг Қарши шаҳридан бошқа ҳудудларида фақат 5 фоиз электр таъминоти мавжуд.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда иккинчи кундирки кўплаб ҳудудларда свет ўчиқлигича қолмоқда. 

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 26 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра электр энергияси билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди. 

«Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босими камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, бугун, соат 04:00 ҳолатига электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳудудлар кесимида маълумот берган эдик. Таъминот юзасидан вазият мунтазам равишда ўзгариб бормоқда ва соат 18:00 ҳолатига навбатдаги маълумотни тақдим этамиз.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўриб борилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этиш керакки, вазирликнинг айни вақтдаги вазият вазирликнинг соат 4:00да берган маълумотномасидан жиддий фарқ қилади. Кун аввалида республиканинг 8 ҳудудида - Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларида электр таъминоти тўлиқ тиклангани маълум қилинганди.

Энди эса Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Фарғонада таъминот тўлиқ тикланмагани, фақат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Жиззахда кўрсаткич 100 фоиз экани маълум қилинди. Лекин Kun.uz маълумотига кўра, Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида кун давомида свет бўлмаган.

1. Қорақалпоғистон Республикаси — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд (100 фоиз).

2. Андижон вилояти (45 фоиз) — Андижон шаҳар 70 фоиз, Хонобод тумани 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 10 фоиз электр таъминоти мавжуд;

3. Бухоро вилояти (80 фоиз) — Қоракўл тумани 60 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

4. Жиззах вилояти (100 фоиз) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

5. Қашқадарё вилояти (40 фоиз) — Қарши шаҳар 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 5 фоиз электр таъминоти мавжуд;

6. Навоий вилояти (95 фоиз) — Хатирчи тумани 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

7. Наманган вилояти (77 фоиз) — Наманган шаҳри 75 фоиз, Мингбулоқ тумани 75 фоиз, Косонсой тумани 75 фоиз, Норин тумани 80 фоиз, Поп тумани 70 фоиз, Тўрақўрғон тумани 75 фоиз, Уйчи тумани 75 фоиз, Учқўрғон тумани 80 фоиз, Чортоқ тумани 75 фоиз, Чуст тумани 75 фоиз, Янгиқўрғон тумани 80 фоиз, Наманган тумани 80 фоиз электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти (55 фоиз) — Каттақўрғон шаҳар 50 фоиз, Каттақўрғон тумани 90 фоиз, Жомбой тумани 90 фоиз, Паст Дарғом тумани 10 фоиз, Нарпай тумани 70 фоиз, Тойлоқ тумани 70 фоиз, Ургут тумани 80 фоиз, Самарқанд шаҳар 95 фоиз электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти (65 фоиз) — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз, Термиз шаҳри 70 фоиз, Термиз туман 60 фоиз, Олтинсой тумани 70 фоиз, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 10 фоиз электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти (55 фоиз) — Ширин шаҳри 100 фоиз, қолган туман ва шаҳарларда 45 фоиз электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти (80 фоиз) — Ангрен шаҳар 30 фоиз, Бекобод шаҳар 60 фоиз, Нарафшон шаҳар 10 фоиз, Олмалиқ шаҳар 60 фоиз, Оҳангарон шаҳар 50 фоиз, Чирчиқ шаҳар 80 фоиз, Янгийўл шаҳар 50 фоиз, Бўка тумани 15 фоиз, Бўстонлиқ тумани 70 фоиз, Зангиота тумани 100 фоиз, Қибрай тумани 80 фоиз, Қуйи Чирчиқ тумани 60 фоиз, Оҳангарон тумани 50 фоиз, Паркент тумани 70 фоиз, Пискент тумани 20 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Ўрта Чирчиқ тумани 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 70 фоиз, Чиноз тумани 90 фоиз, Янгийўл тумани 80 фоиз электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти (70 фоиз) — Данғара тумани 50 фоиз, Фарғона тумани 70 фоиз, Ўзбекистон тумани 50 фоиз, Риштон тумани 50 фоиз, Бувайда тумани 40 фоиз, Қўқон шаҳар 100 фоиз, Тошлоқ тумани 50 фоиз, Марғилон шаҳар 60 фоиз, Қўштепа тумани 50 фоиз, Боғдод тумани 50 фоиз, Олтиариқ тумани 50 фоиз, қолган туман ва шаҳарларида 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

13. Хоразм вилояти (100 фоиз) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

14. Тошкент шаҳри (100 фоиз) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар