• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image

Маълумот берилишича, аксарият ўлимларга жазирама иссиқ сабаб бўлган.

Фото: Pete Pattisson

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик давомида 6,5 мингдан ортиқ мигрант вафот этди, деб ёзади The Guardian.

Гап Қатар 2010 йилда жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритганидан буён вафот этган Ҳиндистон, Покистон, Непал, Бангладеш ва шри-ланкалик ишчилар ҳақида бормоқда. 

Аниқлик киритилишича, ушбу рақамга янги объектлар қурилаётган Қатарга Кения, Филиппин ва бошқа мамлакатлардан келган ишчилар киритилмаган. Қатарда еттита янги стадион билан бирга, ўнлаб йирик объектлар қуриб битказилди ёки фойдаланишга топшириш арафасида. 

Нашрнинг маълумот беришича, 2019 йилда аксарият ўлимларга Қатардаги жазирама иссиқ сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар