• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Баёнотга кўра, хавфсизлик кенгаши "бош штабнинг сиёсий жараёнларга аралашишга уринишларини кескин қоралайди".

Оник Гаспарян / Фото: mil.am

Арманистон хавфсизлик кенгаши мамлакат президенти Армен Саркисянни бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини имзолашга чақирди.

"Хавфсизлик кенгаши бош вазирнинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини қаноатлантириш ва тегишли фармонни имзолашга чақиради", - дейилади хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Баёнотга кўра, хавфсизлик кенгаши "бош штабнинг сиёсий жараёнларга аралашишга уринишларини кескин қоралайди".

"Конституция қуролли кучларнинг сиёсий жараёнларга аралашишини тақиқлайди", - дея таъкидланган хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Аввалроқ Саркисян бош штаб бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламаганди.

У ҳеч қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватламаслигини, бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон эса конституцияга зид эканлигини билдирган.

25 февраль куни Арманистон қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига тақдимнома киритганди.

Ўхшаш янгиликлар