• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Merriam-Webster луғатининг тузувчилари 2022 йилнинг асосий сўзи сифатида «газлайтинг»ни танладилар.

Фото: AP

Сўнгги 12 ой ичида бу сўзни луғатдан изловчилар сони аввалги даврга нисбатан 1740 фоизга ошган. Шуниси эътиборга лойиқки, қизиқиш деярли ҳар куни сақланиб қолган.

Merriam-Webster луғати «газлайтинг» сўзини бошқа одамни психологик манипуляция қилиш деб таърифлайди. Бу «жабрланувчининг ўз фикрлари, воқелик ҳақидаги тасаввурлари ва хотиралари ҳақида шубҳа уйғотади, бу кўпинча чалкашликка, ўзига бўлган ишонч ва ўзини ўзи бошқаришнинг йўқолишига, ҳиссий ҳолатида ишончсизликка ва манипуляторга қарамликка олиб келади».

Газлайтинг ҳақида кўпинча камситувчи, зўравонликка асосланган ишқий муносабатлар контекстида айтилади. Лекин у бошқа шароитларда ҳам содир бўлиши мумкин, масалан, оила аъзолари ёки дўстлар орасида. Ҳатто тиббий газлайтинг ҳақида ҳам гапириш мумкин, бунда шифокор бемор томонидан тасвирланган аломатларга эътибор бермайди ёки у ҳамма нарсани ўйлаб топаётганини даъво қилади.

Луғат тузувчилари маълум бир сўзнинг машҳурлиги нима учун бир йил давомида ошганини ўрганмайди - улар фақат сўровлар сонини таҳлил қилади ва олдинги маълумотлар билан солиштиради. Шунинг учун одамларни газлайтинг сўзи ҳодиса сифатида кўпроқ қизиқтиради деб айта олмаймиз: фойдаланувчилар сўзнинг имлосини ёки ундан фойдаланиш мисолларини текшириш учун ҳам луғатга мурожаат қилиши мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар