• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image
Фото: Getty Images

Америкалик машҳур голфчи Тайгер Вудс Калифорнияда автофалокатга учради. У ҳозирда оғир аҳволда қолмоқда

ABC News телеканалининг хабар беришича, Вудс оёғидан кўплаб жароҳатлар олган ва ҳозирда жарроҳлик амалиётидан ўтмоқда. 

Автофалокат маҳаллий вақт билан соат 7:12да Роллинг Хиллз ва Ранчо Палос Вердес чегарасида юз берган. Голфчидан ташқари машинада ҳайдовчи ва яна бир йўловчи бўлган. Машина йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган. 

“Мэйджор” серияси мусобақаларининг 15 карра ғолиби 2017 йил май ойида полиция томонидан автомобилида ухлаб ётган ҳолда аниқланган ва алкоголь ёки гиёҳванд модда таъсири остида бўлган деб гумон қилиниб ҳибсга олинган. Кейинроқ маълум бўлишича, спортчининг организмида 4та восита, жумладан кучли оғриқсизлантирувчи, аллергияга қарши ҳамда уйқу чақирувчи тинчлантирувчи воситалар излари аниқланган. 

Тайгер Вудс дунё голфчилари рейтингида 683 ҳафта давомида биринчи ўринни эгаллаб, рекорд ўрнатган. У профессионал голфчилар уюшмаси томонидан 11 марта йил голфчиси деб тан олинган. Вудснинг умуртқасида бир неча марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Ўхшаш янгиликлар