• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон бўйича 27 июн-1 июл кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даража иссиққача кўтарилди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Кечалари 23-26 даража иссиқ, кундуз кунлари 39-42 даража иссиқ, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража иссиқ бўлади. 

Қайд этилишича, фақат жума куни иссиқ ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудуди катта қисмида ҳарорат 37-40 даража иссиқ атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45 даража иссиқ атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.

Республика айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар