• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда.

Нидерландиянинг Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Тегишли пресс-релиз суднинг веб-сайтида жойлаштирилган.

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда. Суд тушунтирганидек, бунинг учун шахсан Путин жавобгар, деб ҳисоблаш учун «оқилона асослар» бор.

Худди шундай ҳибсга олиш ордери Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам чиқарилган.

  • 13 март куни The New York Times ўз манбаларга таяниб, ХЖС яқин келажакда Украинадаги жиноятлар бўйича россиялик амалдорларга қарши иккита иш қўзғатишини ёзган эди: бири украиналик болаларнинг ноқонуний депортация қилиниши, иккинчиси – қасддан аҳоли инфратузилмаларига ракета зарбалари бериш. Ушбу хабарлар фонида Кремл Россия Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олмаслигини эслатди.

Ўхшаш янгиликлар