• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.9°C
Detail image
Фото: carnewschina.com

Хитойда Geely компаниясининг суббренди — Galaxy'нинг илк модели сотувга чиқди. Galaxy L7 гибрид кроссовер бўлиб, у бир марталик тўла қувват ва тўла бензин захираси билан 1300 кмдан ортиқроқ масофани босиб ўта олади.

Galaxy L7 5 та комплектацияда сотувга чиқарилган. Нархи эса 19,5 минг доллардан 24,4 долларгача баҳоланган. Дастлабки иккита комплектацияси 9,11 кВт-соат қувватга эга батарея билан жиҳозланган, бу 43-55 км масофа босиб ўтишга етади. Қолган учта комплектация эса 18,7 кВт-соатлик батареяларга эга, бу орқали 90-115 км масофани тоза электр энергияда босиб ўтиш мумкин. L7 бир марталик тўлиқ қувват ва тўла бензин баки билан 1310—1370 км масофа босиб ўта олади.

1,5 литр ҳажмга эга турбодвигател иккита электромотор билан ҳамкорликда ишлайди. Улар жами 390 от кучини беради. 

Машина салонида 3 та дисплейни кўриш мумкин — ҳайдовчи олдида 10,25 дюймли, олд ўриндиқдаги йўловчи тўғрисида 16,2 дюймли горизонтал дисплейлар ва ўртада 13,2 дюймли вертикал экран. Бундан ташқари 25,6 дюйм бўлган проекцияли дисплей ҳам ўрнатилган. Моделнинг ахборот-кўнгилочар тизимига Galaxy OS операцион тизими жавоб беради. 

Олд ўриндиқлар иситиш ва совитиш функцияларига эга, 11 та карнай овоз сифатли чиқишини таъминлайди, мослашувчан круиз-назорат ҳам мавжуд.

Машинанинг узунлиги 4700 мм, эни 1905 мм, бўйи эса 1685 мм, ғилдираклар базаси бўлса 2785 ммни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар