• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

Мамлакатлар вакиллари учрашуви 26 июл куни бошланди ва 6 августгача давом этади. 9 август куни сиёсатчилар учун резюме тарқатиш режалаштирилган.

Фото: EPA

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳига (ИЎҲЭГ) аъзо 195 мамлакат вакиллари иқлим ҳалокатининг олдини олишга қаратилган олтинчи ҳисоботни тасдиқлаш учун музокара бошлади.

Мамлакатлар вакиллари учрашуви 26 июл куни бошланди ва 6 августгача давом этади. 9 август куни сиёсатчилар учун резюме тарқатиш режалаштирилган.

Олтинчи ҳисобот бўйича ишлар БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси, G20 саммити ва иқлим ўзгаришлари бўйича БМТ конференцияси арафасида бошланди.

Экспертлар гуруҳи ҳар олти-етти йилда ана шундай ҳисобот эълон қилади. 

Бу галги ҳисобот ўрмон ёнғинлари ва турли табиий офатлар авж олган ёз фаслида тайёрланмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар