• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

12 февраль, жума куни Туркиянинг Эгей қирғоғидаги Измир шаҳри бўйлаб кучли торнадо бўлиб ўтди ва бу катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарди, деб ёзди «CNN Turk».

Таъкидланишича, табиий офат натижасида 16 киши жароҳат олган.

Кечқурун эса кучли ёмғир ва шиддатли шамоллар бошланган, шундан сўнг қирғоқ бўйлаб тўфон кузатилган ва катта дўл ёққан.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, табиий офат натижасида ўнлаб автомобиллар ва уйлар зарар кўрган, портда бир нечта қайиқлар чўкиб кетган ва кран ағдарилган. Кўплаб уйлар ва корхоналарни сув босган.

Кранлардан бирининг қулаши натижасида тўққиз киши жароҳат олган, жами 16 нафар ярадор касалхонага ётқизилган.

Ўхшаш янгиликлар