• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева 14 февраль 20:30 да Milliy телеканалида «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг намойиши бошланишини маълум қилди.

» – Турк ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда суратга олинган ушбу сериал тақдимоти 2020 йил 4 октябрда ўтказилган эди.  

Фильм реал тарихий воқеалар асосида муаллифларнинг бадиий талқини билан бойитилган.  Унда сўнгги хоразмшоҳ, саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва кураш йўли акс эттирилади.

Aжойиб сценарий, актёрларнинг бетакрор ижроси… Сериал биринчи дақиқаларидан охириги қисмигача томошабинни ўзига жалб қилади. Ва энг муҳими, ўлкамиз тарихи ҳақида кинонинг барча учун тушунарли ва ранг-баранг тилида  ҳикоя қилади.  

Кўринг, тавсия қиламан!», – дейди Саида Мирзиёева.

Ўхшаш янгиликлар