• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида фуқарони Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар