• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +20°C
Detail image

6 апрель куни кечқурун Андижон ва Наманган вилоятлари аҳолиси Ўзбекистон осмонида ёрқин чақноққа гувоҳ бўлишди.

Худди шу ҳодиса Қирғизистон осмонида ҳам кузатилди, Бишкек ва Чуй вилояти аҳолиси номаълум объектнинг қулаганини қайд этишди.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари Юсуфжон Тиллаев ҳодиса юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди.

«Икки тахмин бор. Биринчиси — бу космик чиқинди, космик кеманинг ўз вазифасини бажариб бўлган қисми. Иккинчи тахминга кўра, бу — космик жисм, астероид парчаси бўлиб, кеча болид кўринишида намоён бўлди», — деди Тиллаев.

Директор ўринбосари айни пайтда институт мутахассислари мазкур ҳодиса сабабларини ўрганаётганини айтди. «Умид қиламанки, тез орада биз унинг нима эканини аниқлаймиз», — деди олим.

ФВВ матбуот хизмати осмондан объект тушиши билан боғлиқ қандайдир вайронагарчиликлар тўғрисида ахборот келиб тушмаганини хабар қилди.

Ўхшаш янгиликлар