• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари республика бўйича, асосан, қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1–2 даража юқори бўлади ва 33–36 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 37–40 даражани ташкил этади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17–22 метр/секундгача кучаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 3 асрлик максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгилангани хабар қилинган эди. Унда 3–7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган. Кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати доимий меъёрдан юқори бўлиши кутилгани маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар