• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +32°C
Detail image

Бир шайх яшаганакан. Кунларнинг бирида йўлдан ўтиб кетаётса бир йигитнинг номақбул иш қилаётганлигини кўриб, унга танбеҳ берибди. Шунда йигит шайхни «Кофирсан» деб ҳақорат қилибди. Шайх бир оз ўйланиб туриб, «Aгар мен кофир бўлсам, сен ҳаромисан», деб жавоб берибди. Йигит бу гапга чидай олмай, қозига мурожаат қилибди. Шунда қози шайхдан «Сиз ростдан шу гапларни айтдингизми?», деб сўраса, «Ха, агар мен кофир бўлсам, сен ҳаромисан дедим», дебди. Қози «Aхир сиз шайх бўлсангиз, шу болани кофир дегани билан кофир бўлиб қолмайсиз-ку, наҳотки, шу болага тенг келишга ҳаракат қилсангиз» деганида, шайх: «Мен бу йигитнинг ота-онасини никоҳлагандим, шунга, агар мен кофир бўлсам, сен ҳаромисан дедим, кофирнинг ўқиган никоҳи ҳаром» деб жавоб берган экан.

Ўхшаш янгиликлар