• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image

«Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида Москвада вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости «Звезда» телеканали ва санъаткорнинг менежерига таяниб.

«Коммерсант» нашрининг ёзишича, Юрий Шатунов Домодедово касалхонасида кучли юрак хуружидан вафот этган.

Юрий Шатунов 1973 йил 6 сентябрда туғилган.1986 йилда у Сергей Кузнецов билан биргаликда «Ласковый май» гуруҳига асос солган. Юрий Шатуновнинг бўлғуси хит тароналари 1987 йил давомида ёзилди: «Белые розы», «Седая ночь» ва бошқалар. Гуруҳ 80-йилларнинг охирида катта шуҳрат қозонди. 1991 йил октябрь ойида Шатунов «Ласковый май»ни тарк этиб, ўзининг яккахон карьерасини бошлади.


Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар