• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов 4 декабрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) бўлиб ўтган брифингда ташқи савдони либераллаштириш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши таъсири ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ЖСТга аъзо бўлгач, савдо харажатларининг қисқариши ва бунинг натижасида ЯИМ ва аҳоли фаровонлиги (реал даромад) сезиларли даражада ошишини кутиш мумкин.

«Хусусан, савдо либераллаштирилган ҳолатда 0,4−0,5 фоиз иқтисодий ўсишга, фаровонликни эса 0,9−1,0 фоиз даражасида оширишга эришиш мумкин», — деди Обид Хакимов.

Марказ раҳбари бошланган ислоҳотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистон «ЖСТга аъзо бўлиш мажбуриятини тасдиқлаган ҳолда» савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

Обид Хакимов. Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиОбид Хакимов. Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган импорт божларини либераллаштириш изчил давом этаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу йўналишда Ўзбекистон ЖСТ нормалари ва стандартларига мослашмоқда, шу жумладан, нотариф савдо тўсиқларини қайта кўриб чиқмоқда», — деди Обид Хакимов.

ИТИМ раҳбари 2017 йилда Европа Иттифоқи билан «тўқимачилик протоколи» кучга кирганини, 2021 йилда Ўзбекистон GSP+ бенефициар давлатига айланганини, 2022 йилда Cotton Campaign ташкилоти ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганини, бу эса булар эса барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар «самарадорлигини кўрсатишини» қайд этган.

Ўзбекистон иқтисодиёти 6 йил ичида 53 млрд доллардан 2022 йилда 82 млрд долларга ўсди, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми эса 2018 йилдаги 1 604 доллардан 2022 йилда 2 255 долларга кўтарилди. Инвестициялар оқими 3 бараварга — 2017 йилдаги 3,3 млрд доллардан 2022 йилда 9,8 млрд долларгача ошди.

Ташқи савдо эркинлашуви натижасида экспорт ҳажми 2017 йилдаги 12,6 млрд доллардан 2022 йилда 19,3 млрд долларгача ошди. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар турлари 1,5 мингтадан 3 мингтага, экспорт географияси — 139 мамлакатдан 164 мамлакатга ошди, тайёр маҳсулотлар экспорти икки баравар кўпайди.

Брифинг Ўзбекистон президентининг сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги чиқиши ва ташаббусларига бағишланди.

2023 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон уч давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлагани ҳақида хабар берилганди. Ишчи гуруҳ таркибига жами 47 давлат киради, 31 давлат билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ мамлакат экспортини икки баравар ошириш стратегияси доирасида ЖСТга албатта кириши кераклигини айтганди. Президент 2023 йилда расмийлар халқаро ташкилотга киришда сезиларли натижаларга эришишини кутаётганини таъкидлаганди.

Ўхшаш янгиликлар