• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Душанбе шаҳрида 23−30 январь кунлари Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очиши, хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, 2020 йил январь ойида Ўзбекистон ҳукумати ишчи гуруҳининг Душанбега сафарида умумий чегара делимитация масалаларига ойдинлик киритиши кутилган.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар