• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодз (Польша) шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда ЙХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва ташкилот фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар