• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

28 январь куни «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли UNG Petro автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида Россиядан олиб келинган АИ-80 русумли бензин сотуви бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га компания хабар берди. Ёқилғи Ўзбекистон бўйлаб 69 та ёқилғи қуйиш шохобчасига, жумладан, Тошкентдаги 30 та ёқилғи қуйиш шохобчасига босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

Аномал совуқ ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти чеклангани сабабли АИ-80 русумли бензинга талаб ортди, бироқ таклиф ҳажми ёқилғи тақчиллиги ва АЁҚШларда узун навбатлар юзага келмаслиги учун етарли бўлмади.

Шу муносабат билан «Ўзбекнефтгаз» республика иқтисодиёти ва аҳолининг «сифатли ва арзон бензинга» бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий ёқилғи билан бирга бензинни ҳам импорт қилишни бошлади", — дейилади компания хабарида.

Kun.uz`нинг ёзишича, хусусан, январь ойида Россиянинг «Газпром», «Татнефть», «Орскнефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи каби компаниялари билан 50 минг тонна АИ-80 бензинини импорт қилиш, шунингдек, хусусий тадбиркорлар билан 5 минг тонналик шартномалар тузилган.

Россия ва Қозоғистон бир неча йил аввал оммавий истеъмол учун АИ-80 бензинини (тахминан 2014 ва 2017 йилларда) ишлаб чиқаришни тўхтатган эди, бироқ «Ўзбекнефтгаз» таъкидлаганидек, ёқилғи тадбиркорларнинг махсус буюртмаси билан ишлаб чиқарилмоқда. Унинг сифати асосан АИ-80, К2 ва К5 бензинлари талабларига жавоб беради.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига темир йўл орқали етказиб бериш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, товар биржасида ёқилғининг дастлабки сотиш нархи бир тонна учун 7,084 млн сўмни, истеъмолчилар учун эса сўм литр учун якуний нархи 6000−6200 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли Бухоро НҚИЗда АИ-80 русумли бензин ишлаб чиқариш қуввати 130−140 фоизга, яъни суткалик ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2750 тоннадан 3300 тоннага ошди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар