• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Украина президенти Владимир Зеленский 7 декабрдаги фармони билан мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра янги санкцияларни тасдиқлади, деб хабар бермоқда президент девони сайти.

Санкция рўйхатига 181 нафар жисмоний ва 185 нафар юридик шахс киритилган.

Улар орасида «Фотон» электроника заводи ва унинг директори, 1956 йилда туғилган Марифхўжа Сайдумаров ҳам бор.

Санкциялар активларни блоклаш, давлат мукофотларидан маҳрум этиш, лицензияларни бекор қилиш, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини чеклаш, хусусийлаштиришни тақиқлаш ва бошқа чекловчи чораларни назарда тутади. Буларнинг амал қилиш муддати 10 йилга тенг.

«Фотон» корхонаси Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурига киритилган. Июль ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги 85,6 фоиз давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилишни бошлаган.

Сентябрь ойи охирида агентлик «Фотон»даги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифларни қабул қилиш муддатини 9 октябргача узайтирган. Abrau Capital компанияси ушбу битим юзасидан маслаҳатчи сифатида жалб қилинган.

«Фотон» заводи 1942 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда тахминан 68 минг квадрат метрга тенг иккита ишлаб чиқариш майдонига эга. Давлат 296 мутахассис ишлайдиган корхона акцияларининг 85,6 фоизига эгалик қилади. «Фотон» 30 дан ортиқ турдаги яримўтказгич маҳсулотлари ва микросхемалар, телевизорлар, чангюткичлар, онлайн касса аппаратлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2020 йил декабрь ойида «Ўзэлтехсаноат» Россия инвесторларига «Фотон»нинг давлат акциялари пакетини таклиф қилган.

Ноябрь ойида Украина Ўзбекистоннинг «Оҳангаронцемент» заводи ва унинг эгаси Akkermann Cement CA компаниясини, шунингдек, Алишер Усмоновнинг жияни Насиба Нарзиева ва унинг турмуш ўртоғи Шоҳрух Носирхўжаевларни санкциялар рўйхатига киритганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Чекловлар рўйхатига холдингнинг бошқа компаниялари — «МегаФон», «Металлоинвест», USM Telecom, USM Cement, USM Gold, USM Urban Mining, USM Markirovka, Digital Invest, «Металлоинвест Трейдинг АГ» ва Hamriyah Steel FZC («Металлоинвест»га тегишли, БААда рўйхатдан ўтган) ҳам тушган.

Ўхшаш янгиликлар