• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

23 июнь куни соат 00:30ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М. Хурсандов бошқарувидаги Nexia 2 йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган бўлган. Бироқ унга қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро (2003 й.т.) А. П. бошқарувидаги Malibu келиб урилган.

Натижада, Nexia 2 да бўлган М. Хурсандов, йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р. Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Ш. М. (1957 й.т.) олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Nexia 2 нинг қолган йўловчилари — Тойлоқ туманида яшовчи А. И. (1992 й.т.) ва Н. М. (1994 й.т.) ҳамда Malibu ҳайдовчиси А. П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчи А. М. (2005 й.т.) ва А. Р. (2004 й.т.) тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар