• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +37.9°C
Detail image

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган «IT-билимдони» кўрик-танлови ғолибларига дастлаб сертификатлар, ноутбук сумкаси, клавиатура, «удлинитель» ва стационар компьютерлар совға қилинди. Бу ҳақда пайшанба куни кечки пайт Ёшлар масалалари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

Туман ҳокимлигининг Telegram-каналида ёшларни тақдирлаш ҳақидаги маълумот фотосуратлар билан пайдо бўлди. Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар бунга эътибор қаратганидан сўнг, у олиб ташланди.


Фото: Чимбой тумани ҳокимлиги.

Алишер Саъдуллаев интернетдаги резонансга жавоб қайтарар экан, ташкилотчиларидан бири бўлган агентлик танловга керакли даражада тайёрланмаганини тан олди. У ҳамкасбларига «давлатнинг мисқоллаб йиғадиган обрусини шунақа майда, кичик хатолар билан йўқ қилиш керак эмас"лигини айтди.

«Халқнинг кайфияти, ёшларнинг кайфияти — жуда ҳам муҳим. Шунинг учун ҳамма масъуллардан шунақа танлов ва тадбирларга профессионал ёндашишини сўрардим. У кичкинами, каттами барибир ёшларнинг кўнглидан ўтади», — деди у танлов ғолибларини муносиб тақдирлашга ваъда бериб.


Фото: t.me/alisher_sadullaev.

Тақдирлаш маросимидан суратларни жойлаштирган агентлик раҳбари шундай деди: «Ёшларимиз буҳолатдан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Билимли ёшларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз!».

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар