• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолаганди. Бироқ ҳужжат тафсилотлари келтирилмаган. Ушбу янгилик тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг вазирлик тушунтириш билан чиқди.

Қайд этилишича, унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинган. Имзоланган «Йўл харита»га мувофиқ, томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё — Марказ» газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни келишиб олган.

Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.

«Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда «Йўл харитаси»да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар