• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

23 май куни соат 12:45 атрофида Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 автомобил йўлининг 234-километрида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

1988 йилда туғилган Ш. А. бошқарувидаги Lacetti ва 1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Nexia русумли автомашиналарнинг тўқнашуви натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси (1995 й.т.) воқеа жойида ҳалок бўлган. Улар билан бирга кетаётган икки нафар бола Н.А ва Т.А (2016 ва 2019 й.т.) ҳамда Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Nexia`нинг яна бир йўловчиси Т.Ж (1992 й.т.) эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.


Ховос тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар