• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилояти бўйича бошқарма ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ер савдоси билан шуғулланган 2 фуқаро олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланди.

Гап шундаки, Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими укаси билан Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ерни тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

Мазкур майдон 2020 йилда вилоят ҳокимлигининг баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ва қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида, аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига қарашли МЧЖга бириктирилган.

Бироқ 2022 йилда вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси билан ушбу бириктирув бекор қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар