• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +3.8°C
Detail image

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ҳиндистонга борувчи ўзбекистонликларни нипаҳ вируси авж олаётганидан огоҳлантирди.

Қўмита ижтимоий тармоқлардаги Ҳиндистоннинг Керала штатида тарқалган нипаҳ вирусидан икки киши вафот этгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бераркан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу штатда мазкур инфекция авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этганини билдирди.

22 сентябрь ҳолатига кўра, нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берган. Нипаҳ вируси — бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий хасталикни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.

СЭС шу сабабли савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлигини эслатди:

  • аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг;
  • меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
  • янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичинг;
  • асосийси, кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилманг.

«Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг», — дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ қатор давлатларда коронавируснинг пирола номли янги штами кенг тарқалаётгани, у омикрондан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкинлиги айтилганди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳозиргача мамлакатда бу штамм қайд этилмагани ва вазият барқарор эканини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар