• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Ўзбекистонда халқаро молия институтларининг (ХМИ) кредитлари ва давлат ташкилотларининг халқаро кредитлари (ДТХК) ҳисобига товарлар импортига нисбатан қўлланиладиган солиқ имтиёзларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов «Газета.uz»га маълум қилди.

Бугунги кунда Солиқ кодексига мувофиқ, товарларни олиб кириш, шунингдек, ХМИ ва ДТХК кредитлари ҳисобига сотиб олинган товарларни (хизматларни) сотиш бўйича айланмалар солиқ солишдан озод қилинган.

Дилшод Султонов Молия вазирлиги томонидан «бизнес қарорлари ва рақобатга таъсир этувчи» ушбу имтиёзларни бекор қилиш чоралари ишлаб чиқилаётганини айтди.

«Агар бу халқаро молия институтлари ҳисобидан амалга оширилса, импорт қилувчига товарларни қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларисиз олиб кириш ҳуқуқини берадиган имтиёз мавжуд. Бу имтиёз [Солиқ] кодексида ҳам назарда тутилган… Аммо яна бир ҳолат борки, бу маблағлар бевосита хўжалик юритувчи субъектларга, масалан, айрим қувватларни қайта ташкил этиш учун эмас, балки тижорат банклари орқали тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилади», — дея қайд этди у.

«Агар сиз ўз ҳисобингиздан тўласангиз ва мен имтиёзли кредит олган бўлсам, сиз барча божхона тўловларини тўлайсиз, мен эса ҳеч нарса тўламайман. Ва бизнес қарорларини қабул қилиш жуда оддий бўлади: мен фойда олиш учун кредит олишга ҳаракат қиламан. Бундай бўлмаслиги керак», — деди вазир ўринбосари.

Дилшод Султоновнинг таъкидлашича, бу борада Молия вазирлиги ХМИ билан музокаралар олиб борди.

«Ҳа, халқаро молия институтлари олдида муайян мажбуриятлар олинди. Ҳозир биз улар билан ҳамма нарсани қайта ва янгидан ишлаб чиқдик ва буни таклиф қилмоқчимиз. Бу жиддий пул талаб қилади (қисман ҚҚС кредити билан бирга). Олти ой давомида 470 млрд сўм ҳисоблаб чиқдик. Ўйлайманки, биз биргаликда бунга эришамиз», — деди у.

Аввалроқ, 2021 йилдан Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу режаларни кейинга суришга тўғри келди, дея таъкидлаган эди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили имтиёзли шартларда кредитларнинг 24,6 фоизи берилган ва бу 2018 йилга нисбатан 2 баробар камроқ. Шу билан бирга, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар