• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги 24−27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTWeek Uzbekistan 2023 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида «мобил қуллик»ка барҳам берилиши ҳақида эълон қилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги «Газета.uz»га маълум қилди.

Ушбу янгилик вазирлик раҳбарияти томонидан эълон қилиниши кутилмоқда, шунингдек, мобил операторлар ўртасида рақамларни узатиш тизими (Mobile Number Portability, MNP) намойиш этилади.

3 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда вазирлик вакили «мобил қуллик»ни бекор қилишнинг техник асослари ўтган йили тайёр бўлганини билдирди.

«Ушбу процедура келишув жараёни туфайли кечиктирилди. Техник жиҳатларга келсак, биз ўтган йили тайёр эдик», — деди у.

Рақамларни кўчириш хизматини жорий этиш президент томонидан 2018 йил май ойида тасдиқланган 2018−2021 йилларда Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш дастурида назарда тутилган эди. Ўша йилнинг декабрь ойида Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (ҳозирги Рақамли технологиялар вазирлиги) мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокамага киритган эди.

Бошқа оператор билан янги шартнома тузишда рақамни сақлаб қолиш ҳуқуқи 2020 йил 1 октябрдан кучга кирган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ҳам киритилган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Unitel (Beeline) собиқ директори Дмитрий Шуков MNP`ни жорий қилиш ўн йиллар аввалгидек долзарб эмаслигини таъкидлади, чунки янги технологиялар абонент рақамига қатъий боғланишни амалда нолга туширди. Шу билан бирга, у бошқа мамлакатларда мавжуд бўлган стационар рақамларни кўчириш имконияти йўқлигидан ҳайратда эканлигини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар