• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи Ахмедов Атамурад Бахтиярович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Bugun.uz хабар қилди.

Нашр ўз маълумотларига таяниб хабар беришича, Аҳмедов ўтган дам олиш кунлари қозоғистонлик репер Jah Khalib`нинг концертида содир бўлган воқеалар келиб чиқишига жавобгар этиб жазоланган. У оммавий тадбирлар вақтида хавфсизлик таъминланмагани ҳамда ташкилий масалаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб ишдан олинган.

Ҳозирда Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни концерт бошланишидан аввал мухлислар зонасига кираверишда тиқилинч юзага келган эди. Ижтимоий тармоқларда кираверишда минглаб одамлар тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

iTicket.uz тартибсизликларга концерт учун сохта чипталарни расмий платформаси орқали эмас, балки учинчи томон сайтларида харид қилган кўплаб одамлар сабаб бўлганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар